Узбек O'zbek
Буффон Италия рекордини янгилаш мақсадида «Ювентус»га қайтган
Жума, 28 Июн
4281

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серия рекордини янгилаш мақсадида «Ювентус»га қайтган.  

Айни пайтда «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини Италия чемпионатида энг кўп марта майдонга тушган футболчи ҳисобланади. 1984-2009 йилларда тўп тепган италиялик ҳисобида 647та ўйин бор. Ҳозирча Буффон ундан 7та ўйин орқада бормоқда.

41 ёшли посбон «Ювентус» билан шартнома имзолаганида Италия чемпионатининг камида 8та ўйинида майдонга тушиш шартини қўйган. Бу билан у Мальдини рекордини янгилашни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 1995 йилдан бери А Серияда ўйнаяпти. У 9 марта Италия чемпиони бўлиб, бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз