Узбек O'zbek
Алишер Усмонов Туланинг «Арсенал» клубига 10 млн долларга яқин пул ажратди
Жума, 28 Июн
2470

Бизнесмен Алишер Усмонов Туланинг «Арсенал» клубига 600 млн рубль (9,5 млн доллар атрофида) пул ажратди. Бу ҳақда бир қатор рус сайтлари «Baza» Telegram-каналига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Манбага кўра, ўтган мавсум Россия чемпионатида 6-ўринни олиб, еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритган «Арсенал» раҳбарияти молиявий кўмак сўраб Алишер Бурхоновичга мурожаат қилган. Тадбиркор эса бу илтимосни ерда қолдирмаган.

Тула клуби, шунингдек, яна 500 млн рубль сўраб «Ростех» давлат корпорациясига мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил августида Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги 30 фоиз акциялар пакетини 550 млн фунтга, америкалик миллиардер Стэн Кронкега сотиб юборган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз