Узбек O'zbek
УЕФА Грузия клубларини жазоламайди
Пайшанба, 27 Июн
1114

УЕФА Грузия Футбол Федерациясига нисбатан интизомий иш очмайдиган бўлди.

22 июнь куни Грузия чемпионатининг 19-туридан олдин «Торпедо» (Кутаиси), «Локомотив» (Тбилиси) ва «Рустави» клубларининг футболчилари Россиянинг сиёсатига қарши шиорлар ёзилган футболкаларда майдонга чиқиб келишган эди.

Воқеа тафсилотларини ўрганган УЕФА клублар томонидан қоидабузарликка йўл қўйилганини аниқламади.

«УЕФА Грузия Футбол Федерациясига қарши ҳеч қандай иш очмайди», - дейилади баёнотда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз