Узбек O'zbek
«ПСЖ» кейинги ҳафта испаниялик икки яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олади
Пайшанба, 27 Июн
5486

Испаниялик яримҳимоячилар Андер Эррера ва Пабло Сарабия кейинги ҳафта бошида расман «ПСЖ» аъзосига айланади, деб маълумот берди L’Equipe.

«Манчестер Юнайтед» хавбеки эркин агент сифатида Париж клуби билан шартнома имзолайди. «Севилья» аъзоси учун эса «ПСЖ» 18 млн евро тўлаши керак – хавбекнинг шартномасида шунча миқдорда товон пули белгиланган.

Маълумот учун, 29 ёшли Андер ўтган мавсум АПЛнинг 22та ўйинида майдонга тушиб, 2+3 самарадорлик натижасини қайд этди.

27 яшар Пабло эса Примерада 33та турда қатнашди ва 12+13 маҳсулдорлик кўрсаткичига эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз