Узбек O'zbek
«Наполи» ва «Рома» футболчи алмашадиган бўлди
Пайшанба, 27 Июн
2500

«Рома» ҳимоячиси Костас Манолас «Наполи»га ўтиши кутилмоқда.

Calciomercato хабарига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар келишув билан якунланиши арафасида.

Қайд этилишича, Неаполь клуби Манолас учун 34 млн евро тўлайди ва унга йилига 4,5 млн евро маош беради.

Шунингдек, «Наполи» яримҳимоячиси Амаду Диаваранинг «Рома»га трансфери ҳам келишилган. 21 ёшли гвинеялик хавбек 18 млн евро эвазига Римга йўл олади.

Келишувлар ҳақида тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз