Узбек O'zbek
«Барселона» «Валенсия»га ўтган Силлессен ўрнига шу клуб дарвозабонини сотиб олди
Пайшанба, 27 Июн
2323

«Валенсия»нинг бразилиялик дарвозабони Нето «Барселона» аъзосига айланди.

Харидор клуб берган расмий маълумотга кўра, трансфер қиймати 26 млн еврони ташкил этган. Бу сумма бонуслар ҳисобига яна 9 миллионга ортиши мумкин.

«Барса» ва Нето ўртасидаги шартнома 2023 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда 200 млн евро товон пули белгиланган.

Маълумот учун, «Валенсия» 29 ёшли посбонни икки йил олдин «Ювентус»дан 7 млн еврога сотиб олган эди.

У валенсияликлар сафида жами 80та ўйинда майдонга тушиб, 82та гол ўтказган; 24та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Нето бунга қадар «Фиорентина» ва «Атлетико Паранаэнсе» клубларида ўйнаган; Бразилия миллий жамоасида битта учрашув ўтказган. У икки мартадан Италия чемпионати ва кубогида ғолиб чиқиб, бир марта Испания кубогини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барса» иккинчи дарвозабони Яспер Силлессенни «Валенсия»га 35 млн еврога сотганини эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз