Узбек O'zbek
Австралия ва Индонезия мундиал мезбонлиги учун қўшма ариза топширмоқчи
Пайшанба, 27 Июн
1501

Австралия футбол федерацияси Индонезия футболи раҳбарлари билан 2034 йилги Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш учун ариза бериш масаласида музокара ўтказмоқда.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Индонезия томони австралияликлар таклифига рози бўлган.

Аввалроқ Таиланд бунга тайёр эмаслигини маълум қилиб, ЖЧ-2034 мезбонлиги учун курашдан чиққан эди.

Австралия эса ЖЧ-2022га ҳам даъвогарлик қилган, аммо биринчи турда биргина овоз тўплаб, жараённи тарк этган эди. Якунда бу мундиални ўтказиш ҳуқуқи Қатарга берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 2030 йилги турнир мезбони ҳам ҳозирча аниқ эмас, бу мусобақани ўзида қабул қилишга Жанубий Америка ва Шарқий Европанинг бир қатор мамлакатлари қизиқиш билдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз