Узбек O'zbek
Ўзбекистон Кубогида 1/8 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди
Чоршанба, 26 Июн
4090

19, 25 ва 26 июнь кунлари Ўзбекистон Кубогининг учинчи босқич ўйинлари ўтказилди.

Қайд этилган натижаларига кўра, Про-Лиганинг «Зомин», «Нефтчи», «Яшнобод», «Машъал», «Оқтепа», «Иттифоқ Н» ва Суперлиганинг «Сурхон», «Андижон», «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Қизилқум» ва «Насаф» клублари кейинги босқичга чиқишди.       

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив», «Пахтакор», «Навбаҳор» ва ОКМК клублари 1/8 финалдан бошлаб мусобақага қўшилади. 

Ўзбекистон Кубоги, 3-босқич
19 июнь, чоршанба
ЗОМИН — ХОРАЗМ 2:1
НEФТЧИ — ЗИРАБУЛОҚ 8:0
СУРХОН — РАШ-МИЛК 3:2
АНДИЖОН — БУХОРО 4:1
БУНЁДКОР — МEТАЛЛУРГ 2:1
СЎҒДИЁНА — ЗАРАНГАРИ +:— 

25 июнь, сешанба
ДИНАМО — ЯШНОБОД 2:3
ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ 2:2, пен. 3:4

26 июнь, чоршанба
ШЎРТАН — МАШЪАЛ 3:5
ШEРДОР — ОҚТEПА 0:1
ИТТИФОҚ (Навоий) — ИФТИХОР 2:1
ИСТИҚЛОЛ — НАСАФ 1:2

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз