Узбек O'zbek
Мбаппе Олимпиадада қатнашмоқчи
Чоршанба, 26 Июн
4130

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция олимпия термаси сафида 2020 йилги Олимпиадада қатнашмоқчи.

«Мен – жаҳон чемпиониман, миллий жамоа билан ҳали Европа чемпионатида ҳам ғалаба қозонишим керак. Лекин Олимпиадада ҳам қатнашишни хоҳлаяпман. Бу менинг орзум эканини доим айтиб келганман. Албатта, ҳаммаси ҳам ўзимга боғлиқ эмас», – деган Мбаппенинг сўзларини келтирди AS.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 22 июлидан 8 августигача бўлиб ўтади. Евро-2020 финал босқичи эса 12 июнь – 12 июль кунларига белгиланган. Яъни Килианда ҳар иккала мусобақада ҳам қатнашиш имкони бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз