Узбек O'zbek
Манба: Буффон «Ювентус»га қайтмоқда
Чоршанба, 26 Июн
4303

Дарвозабон Жанлуижи Буффон тез орада яна «Ювентус» футболчисига айланади, деб маълум қилди италиялик журналист Фабрицио Романо твиттер саҳифасида.

Манбага кўра, Буффон «Юве»да Войцех Шчеснийдан кейин иккинчи рақамли дарвозабон бўлади.

Қайд этиш керак, 41 ёшли Жижи кейинги ойдан бошлаб эркин агентга айланади. У Туринни тарк этганидан кейин бир йил давомида «ПСЖ»да ўйнаб, жами 25та ўйинда 25та тўп ўтказиб юборди. Бунга қадар эса 2001 йилдан бошлаб «Ювентус» дарвозасини қўриқлаб келган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз