Узбек O'zbek
Икром Алибоев: «Сервер Жепаров каби Жанубий Корея чемпиони бўлмоқчиман»
Чоршанба, 26 Июн
1402

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Икром Алибоев 2019 йил аввалида «Локомотив»дан Жанубий Кореянинг «Сеул» клубига ўтди.

Маҳоратли футболчи янги клуби таркибида шу пайтгача 15та баҳсда майдонга тушиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 3та голли узатмани амалга оширган.

25 ёшли футболчи Жанубий Кореядаги фаолияти ҳақида ЎФА матбуот хизматига гапириб берди.

«Сеул»даги ишларим аъло даражада кетмоқда. Жамоа мураббийи менга доим ишонч билдирмоқда. Қолаверса, жамоамиз юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбек ва Корея футболини солиштирсам, бу ерда футбол анча тезроқ. Шу боисдан илк ўйинларда темпга киришиб кетиш осон бўлмади. Лекин жамоадошларим ҳамда мухлислар ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришди ва айни пайтга келиб Корея К-лигасига анча мослашдим.

«Сеул» ўз олдига фақат олий мақсадларни қўяди. Шу боис, мен ҳам худди Сервер Жепаров сингари ушбу жамоа билан Жанубий Корея чемпиони бўлиш истагидаман», - деб футболчи сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз