Узбек O'zbek
Фекир Италияга йўл олиши мумкин
Чоршанба, 26 Июн
2518

«Милан» «Лион» яримҳимоячиси Набил Фекирга қизиқиш билдирмоқда.

France Football нашри маълумотига кўра, итальянлар клуби 25 ёшли футболчи трансфери бўйича сўров жўнатган. «Лион» шартномаси муддати бир йилдан кейин якунланадиган футболчисини сотишга тайёр.

Якунланган мавсумда Фекир Франция чемпионатида 29 ўйинда майдонга тушган ва 9 гол уриб, 7 голга узатма берган. Чемпионлар лигасида эса ушбу форвард 6 ўйинда иштирок этиб, 3 гол урган ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзида Набил Фекир «Ливерпуль»га ўтишга яқин келган, аммо сўнгги паллаларда бу трансфер барбод бўлганди. ОАВ маълумотига кўра, мерсисайдликлар клуби яна ушбу франциялик футболчига эътибор қаратган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз