Узбек O'zbek
Бир ярим йил янги футболчи олмаган «Тоттенҳэм» рекорд қийматдаги трансферни келишиб қўйди
Чоршанба, 26 Июн
17078

«Лион» яримҳимоячиси Тангуй Ндомбеле «Тоттенҳэм»га ўтишга яқин, деб хабар тарқатди The Telegraph.

Манбага кўра, Лондон клуби Ндомбеле учун 55 млн фунт тўлашга тайёр. Французлар ҳам бу таклифга розилиги айтилмоқда.

Агар трансфер шу қийматда амалга ошса, бу «Тоттенҳэм» учун рекорд бўлади.

2017 йилда «Аякс»дан 42 млн фунтга сотиб олинган Давинсон Санчес ҳозиргача «шпорлар» тарихидаги энг қиммат харид саналади.

Тангуй яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиб, янги жамоаси билан 5 йиллик шартномага имзо чекиши кутиляпти.

Қайд этиш керак, 22 ёшли хавбек «Тоттенҳэм»нинг 2018 йил январидан кейинги илк янги футболчиси бўлади.

22 ёшли Ндомбеле Франция чемпионатининг ўтган мавсумида 34та турда майдонга тушди ва 1та гол уриб, 7та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз