Узбек O'zbek
«Арсенал» 18 ёшли француз учун 30 млн евро тўламоқчи
Чоршанба, 26 Июн
2230

«Сент-Этьен» ҳимоячиси Вильям Салиба шу ёзда Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

RMC хабарига кўра, 18 ёшли французга Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиб қолган.

«Тўпчилар» айни пайтда «Сент-Этьен» билан музокаралар ўтказишмади. Дастлабки юборилган таклиф қиймати 25 млн еврога тенг бўлган, унга яна қўшимча 5 млн евро бонуслар ҳам таклиф этилган.

Клублар вакилларининг навбатдаги учрашуви шу ҳафта бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Салиба ва «Арсенал» ўртасидаги 5 йиллик шартнома бўйича ҳам келишувга эришилган.

Вильямга «Тоттенҳэм» ҳам даъвогарлиги айтилмоқда, аммо бу курашда «Арсенал»нинг имконияти каттароқ. Март ойида «Сент-Этьен» тарбияланувчисига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Салиба ўтган мавсумда Франция биринчи дивизионининг 16та турида қатнашиб, улардан 13тасида асосий таркибда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз