Узбек O'zbek
Ўзбекистон Кубоги. «Динамо» 9 киши бўлиб ўйнаб, Про-Лига жамоасига ютқазди
Сешанба, 25 Июн
2984

Ўзбекистон Кубогида 3-босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Бу босқич доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўз майдонида Тошкент шаҳрининг «Яшнобод» клубини қабул қилди. Самарқандликлар тўлиқ иккинчи таркиб билан ўйнаб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди ва Про-Лига жамоаси ҳисобланган Яшнобод» ғалаба голини экстра бўлимлар бошида урди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Исҳоқ Ибрагимов «Динамо»нинг иккита футболчисини майдондан четлатганини ҳам таъкиддаш керак. 84-дақиқада ҳужумчи Амиржон Сафаров, 98-дақиқада ярим ҳимоячи Дилмурод Каримов майдондан четлатилди. Шу тариқа «Динамо» ўйинни 9 киши бўлиб якунлади. «Яшнобод» эса кубокнинг кейинги босқичига йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги. 3-босқич
«ДИНАМО» - «ЯШНОБОД» 2:3
Голлар: Санжар Баротов (30), Воҳид Шодиев (78) - Рустам Азимов (74, 93), Азамат Бойматов (77).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз