Узбек O'zbek
Видео: Чили миллий жамоаси футболчиси майдонга югуриб тушган фанатни чалиб йиқитди
Сешанба, 25 Июн
6882

кАмерика Кубогининг гуруҳ босқичи сўнгги туридаги Чили – Уругвай (0:1) ўйинида майдонга мухлис югуриб тушди.

Машҳур «Маракана» стадионига ўйин вақтида чиқиб келган, Уругвай байроғи рангида кийинган фанат майдонга тушгач, бошига хўроз ниқобини кийиб олди.

Иккинчи бўлим ўрталарида рўй берган ҳолат Чили миллий жамоаси ҳимоячиси Гонсало Харани бефарқ қолдирмади. У тартиббузарни тутишга уринаётган ходимларга ёрдам бериб, фанатни чалиб йиқитди.

 

Бу ҳолатдан кейин уругвайлик футболчилар спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун Харанинг четлатилишини талаб қилишди, аммо бразилиялик бош ҳакам Рафаэл Клаус бу фикрга қўшилмади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 1:0 ҳисобида Уругвай фойдасига ҳал бўлди, ягона гол 82-дақиқада Эдинсон Кавани томонидан урилди. Бу натижадан сўнг уругвайликлар 7 очко билан гуруҳ ғолиби, Чили эса 6 очко билан иккинчи ўрин эгасига айланди.

Чорак финалда Уругвайга Перу, Чилига эса Колумбия рақиблик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз