Узбек O'zbek
«Рома» Дзаньоло бўйича гранд клубнинг 35 млн евролик таклифини қабул қилмади
Сешанба, 25 Июн
1216

«Рома» яримҳимоячи Николо Дзаньоло трансфери бўйича «Ювентус» таклифини рад этди.

La Gazzetta dello Sport`нинг хабар беришича, Турин клуби 19 ёшли хавбек учун 35 млн евро тўлашга тайёр бўлган. Аммо бу миқдор «бўрилар»ни қониқтирмаган – уларнинг фикрича, Дзаньоло 34 млн евродан қимматроқ туради.

Ҳозирча музокаралар тўхтаб қолмаган, «Ювентус» Николони қўлга киритиш учун яна уриниб кўриши мумкин.

Маълумот учун, Дзаньоло ўтган мавсумда «Рома»нинг 36та ўйинида қатнашиб, 6та гол ва 2та голли узатмага муаллиф бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз