Узбек O'zbek
«Реал» Хосе Антонио Рейеснинг ўғли билан шартнома имзолади
Сешанба, 25 Июн
3504

Испания миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси, шу ой бошида автоҳалокат оқибатида вафот этган Хосе Антонио Рейеснинг ўғли Хосе Рейес Лопес расман «Реал» аъзосига айланди.

11 ёшли тўнғич ўғил Мадрид клуби билан шартнома имзолаб, клубнинг ёшлар жамоасига қабул қилинди. Аввалроқ «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес уни балоғат ёшига етгунга қадар оталиққа олгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Антонио Рейес 1 июнь куни мудҳиш автоҳалокатда қурбон бўлган эди. У «Севилья» тарбияланувчиси ҳисобланади. Қадрдон жамоаси таркибида 242та ўйинда 37та гол урган.

Футболчи фаолияти давомида «Арсенал», «Реал», «Атлетико», «Бенфика» ва «Эспаньол» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз