Узбек O'zbek
Раньери Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин
Сешанба, 25 Июн
1873

Италиялик Клаудио Раньери «Ньюкасл» бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин.

Аввалроқ, 67 ёшли мутахассис «Рома» клубини тарк этган эди. «Ньюкасл» эса бош мураббий Рафаэль Бенитес билан хайрлашди.

Sky Sports хабарига кўра, «ҳаккалар» бош мураббийликка Раньери билан бирга Жозе Моуриньо ва Женнаро Гаттузо номзодини ҳам ўрганиб чиқишмоқда. 

Моуриньонинг катта маош ва трансферларни талаб қилишини инобатга оладиган бўлсак, Раньери ёки Гаттузонинг «Ньюкасл» бош мураббийи бўлиш имкониятлари каттароқ.

Эслатиб ўтамиз, Раньери аввалроқ «Лестер» клубида ишлаб, АПЛ ғолиби бўлган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз