Узбек O'zbek
Неймар ва «Барселона» ўртасидаги битим шартлари маълум бўлди
Сешанба, 25 Июн
12370

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтишга яқин турибди, деб маълум қилди Diario Sport.

Нашрга кўра, бразилиялик футболчи собиқ клуби билан шартнома шартларини келишиб олган. Битим 5 йилга мўлжалланган бўлиб, унга асосан ҳужумчи йилига 24 млн евро маош олади.

Неймар «ПСЖ»га ўтгунига қадар ҳам «Барселона»да деярли шунча маош оларди. Парижда эса унга йилига деярли 37 млн евро тўлашган.

Қайд этилишича, Неймар Каталонияга қайтишни қаттиқ хоҳлагани боис клубнинг илк таклифиниёқ муҳокамасиз қабул қилган. Қолаверса, у шундоқ ҳам ўзини «ПСЖ»дан қайтариб сотиб олиш «Барса»га қимматга тушаётганини инобатга олган.

Шунингдек, Неймар «кўк-анорранглилар»га содиқлиги учун унга тўланиши керак деб ҳисоблаётган 26 млн евро бўйича даъвосидан ҳам тўлиқ воз кечган. Унинг аввалги иддаоларига кўра, «ПСЖ»га ўтишидан олдин «Барселона» унга шунча миқдорда бонус бериши керак эди.

Қўшимча қилинишича, 10-рақам эгасига «Реал» ҳам қизиқиш билдирган. Мадридликларнинг таклифи молиявий жиҳатдан каталонияликларникидан яхшироқ эканига қарамай Неймар Барселонага қайтишни истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз