Узбек O'zbek
Месси: «Копа Америкада биз ўйнаган стадионларнинг ҳеч бирида майдон талабга жавоб бермайди»
Сешанба, 25 Июн
3252

Аргентина миллий жамоаси етакчиси Лионель Месси Копа Америка ўйинларини қабул қилаётган Бразилиядаги стадионларнинг майдони сифатини танқид қилди.

«Биз ўйин ўтказган стадионларнинг барчасида майдон сифати ёмон эди. Тўп сакраб кетяпти, бундай ҳолатда футболчи уни ўзига бўйсундириши учун қўшимча куч сарфлаши керак. Бу алфозда ўйнаш қийин», – деган Мессидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Аввалроқ аргентиналиклар бош мураббийи Лионель Скалони ҳам майдонлар ҳолатида норозилик билдирганди.

«Бу ҳақда гапиргандим, бунинг учун мени танқид ҳам қилишганди. Бундай майдонда футбол ўйнаб бўлмайди», – деганди у.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Венесуэлага қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 29 июнга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз