Узбек O'zbek
Копа Америка. Япония гуруҳда қолди, плей-оффнинг барча жуфтликлари маълум
Сешанба, 25 Июн
9676

Бразилияда ўтаётган Америка Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланди.

«C» гуруҳида Уругвай Чилини енгиб (1:0), 7 очко билан биринчи ўринни олди. Чили эса 6 очко билан квартетда иккинчи бўлди.

Япония ва Эквадор миллий жамоалари эса дуранг қайд этиб (1:1), мос равишда учинчи ва тўртинчи поғоналарни банд этишди. Бу ўйиндаги ғалаба иккала жамоага ҳам плей-офф эшикларини очган бўларди, аммо дурангдан сўнг японлар ҳам, эквадорликлар ҳам турнирни тарк этадиган бўлди.

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди.

28 июль, 05:30. Бразилия — Парагвай
29 июль, 00:00. Венесуэла — Аргентина
29 июль, 04:00. Колумбия — Чили
30 июль, 00:00. Уругвай — Перу

Копа Америка
«C» гуруҳи, 3-тур
Чили – Уругвай 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 82 Кавани.
Чили – Арьяс, Медель (Лихновски, 55), Хара (Кастильо, 90), Марипан, Пульгар, Диас, Опасо, Арангис, Эрнандес, Варгас (Фернандес, 77), Санчес
.Уругвай – Муслера, Гонсалес, Хименес, Годин, Касерес, Вальверде (Коатес, 90), Бентанкур, де Арраскаэта (Родригес, 76), Лодейро (Нандес, 46), Кавани, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (70).

Эквадор – Япония 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 15 Накадзима, 1:1 – 35 Мена.
Эквадор – Домингес, Веласко, Мина, Арболеда, Рамирес, Груэсо, Мена (Чикайса, 74), Орехуэла, Мендес (Пресиадо, 46), Ибарра (Валенсия, 83), Валенсия.
Япония – Кавасима, Ивата, Уэда, Томиясу, Сугиока, Миеси (Абе, 82), Сибасаки, Итакура (Маэда, 88), Накадзима, Кубо, Окадзаки (Уэда, 66).
Огоҳлантиришлар: Томиясу (31), Арболеда (72), Валенсия (83), Чикайса (89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз