Узбек O'zbek
«Интер» дунёнинг энг совриндор футболчиларидан бирини олмоқчи
Сешанба, 25 Июн
7355

«ПСЖ» клубини эркин агент сифатида тарк этган ҳимоячи Дани Алвес Италияга қайтиши мумкин.

France Football хабарига кўра, 36 ёшли футболчининг хизматига «Интер» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Нерадзурри» устози Антонио Конте шахсан унинг трансфери тарафдори бўлиб турибди.

Дани Алвес 18 йиллик фаолияти давомида «Байя», «Севилья», «Барселона», «Ювентус» ва «ПСЖ» клубларида тўп тепган. Бразилия миллий жамоаси сафида 112та ўйинда майдонгу тушиб, 8та гол урган.

Дани Алвес фаолиятида 37та унвонни қўлга киритиб, дунёнинг энг совриндор футболчиларидан бири ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз