Узбек O'zbek
«Дерби Каунти» Лэмпард билан музокара олиб бориш учун «Челси»га рухсат берганини тасдиқлади
Сешанба, 25 Июн
986

«Челси» Фрэнк Лэмпард билан музокаралар ўтказиш учун у бош мураббий бўлиб ишлаётган «Дерби Каунти» клубидан расман рухсат олди.

«Шуни тасдиқлай оламизки, клубимиз «Челси»га Фрэнк Лэмпард билан «Стэмфорд Бриж»да бўш қолаётган мураббий лавозими борасида музокара ўтказиш учун рухсат берган.

Иккала клуб учун ҳам мавсумолди тайёргарлик даври яқинлашаётгани боис томонлар музокараларни тезроқ якунлай олишларига умид қиламиз. Клуб бу мавзуга қайтиш зарурати туғилмагунга қадар бу борада бошқа маълумот бермоқчи эмас», – деб хабар қилинди «Дерби» расмий твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фрэнк «кўклар» билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У «Челси»да «Ювентус»га ишга ўтган Маурицио Саррининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, 40 ёшли Лэмпард мураббийлик фаолиятини бир йил олдин бошлаган. Унинг дебют мавсумида «Дерби Каунти» Чемпионшипда 6-ўринни эгаллади; АПЛга чиқиш плей-оффида финалгача етиб бориб, Премьер-лига остонасида «Астон Вилла»га ютқазди (1:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз