Узбек O'zbek
Денис Суарес: «Барселона»дан кетмоқчиман»
Сешанба, 25 Июн
1398

«Барселона» яримҳимоячиси Денис Суарес клубдан кетишини яна бир бор тасдиқлади.

«Мен «Барселона»ни тарк этмоқчиман. «Сельта» эса эҳтимолий вариант бўлиб қолади. Қачондир «Сельта»га ўтишимга ишончим комил, аммо бу қачон бўлишини билмайман.

Хориждан таклифлар бор, лекин Ла Лигада қолишни афзал кўряпман», – деган Суареснинг сўзларини келтирди Marca.

Эслатиб ўтамиз, Денис ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Арсенал»да ўтказган, бироқ жароҳат туфайли Барселонага эртароқ қайтиб келганди.

25 ёшли футболчи 2018/19 мавсумида «Барселона» ва «Арсенал» таркибида жами 14та ўйинда майдонга тушди холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз