Узбек O'zbek
«Бавария» юборган таклиф бўйича Саненинг позицияси маълум бўлди
Сешанба, 25 Июн
3686

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане «Бавария» таклифига рад жавобини берди. У «шаҳарликлар» таркибида қолмоқчи, деб хабар тарқатди Süddeutsche Zeitung.

Манбага кўра, Сане Мюнхенга кўчиб ўтиш ниятида эмаслигини немис клубига бир неча ҳафта олдин маълум қилиб улгурган.

«Бавария» Лерой учун катта пул тўлашга тайёр бўлган, аммо уни Германияга қайтишга кўндира олмаган.

Қўшимча қилинишича, 23 ёшли хавбек 2016 йилда ҳам Германия чемпиони сафига ўтиши эҳтимоли бўлган, аммо ўшанда «Бавария» бу трансфердан воз кечиб, Саненинг хафсаласини пир қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўша йили Лерой Сане «Шальке-04»дан «Манчестер Юнайтед»га қўшилганди. Трансфер қиймати 50,5 млн еврони ташкил қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз