Узбек O'zbek
«Барселона» ва «Интер» асосий таркиб футболчиларини алмашиши мумкин
Сешанба, 25 Июн
6970

«Барселона» ва «Интер» клублари ўзаро футболчи айирбошлаши мумкин.

Sportmediaset`нинг хабар беришича, Милан клуби Каталония жамоасига Ража Наингголанни таклиф этиб, унинг ўрнига Артуро Видални сўраши эҳтимоли бор.

Футболчилар ижара ҳуқуқи асосида ўрин алмашиши, шартномаларда кейинчалик тўла трансфер амалга оширилиши бўйича банд киритилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Видаль ҳамда «Интер» устози Антонио Конте «Ювентус»да бирга фаолият олиб боришган. Наингголан эса «нерадзурри» сафини тарк этиши ҳақида хабар бериб келинаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз