Узбек O'zbek
«Барселона» Гризманн трансферини якунлаш учун 1 июль келишини кутмоқда
Сешанба, 25 Июн
2985

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн 1 июлдан кейин «Барселона» билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Айни шу санадан бошлаб унинг шартномасида белгиланган товон пули 120 млн еврога тушиши тўғрисидаги банд кучга киради.

The Telegraph маълумотига кўра, франциялик футболчи билан битим шартлари икки ой олдин келишиб бўлинган.

Аввалроқ «Барса» президенти Хосеп Мария Бартомеу бу миш-мишларни рад этганди.

«У билан алоқага чиқмаганимиз ҳақида бир неча маротаба гапирдик. Ҳеч қандай музокара ўтказилмаяпти.

Яқин кунларда ва келгуси ҳафталарда бозорда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб борамиз», – деганди Бартомеу RAC1 радиоси эфирида.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Гризманн «Атлетико»дан кетишини маълум қилган, аммо янги клубига аниқлик киритмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз