Узбек O'zbek
Перес «Реал»га ҳар йили суперюлдуз олиб келмоқчи. Кейинги нишон маълум
Душанба, 24 Июн
13501

«Реал» президенти Флорентино Перес ҳар мавсумда жамоага янги суперюлдуз олиб келишни режалаштирмоқда.

AS нашри маълумотига кўра, мадридликларнинг кейинги мавсумдаги асосий нишони «ПСЖ»нинг ёш ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлади.

«Қироллик клуби» жорий трансферлар ойнаси вақтида янги харидлар учун рекорд даражада маблағ сарфлади - 250 миллион фунт (307 миллион евро).

Мбаппе «ПСЖ» сафида 2017 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Париж клуби билан у икки марта Франция чемпиони бўлди. Якунланган мавсумда у клуби учун барча турнирлар доирасида 43 ўйинда майдонга тушиб, 39 гол урди ва 5 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз