Узбек O'zbek
Лукебакио учун бир неча клуб рақобат бошлади
Душанба, 24 Июн
1955

Доди Лукебакио мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Трансфер ҳуқуқи «Уотфорд»га тегишли бўлган, якунланган мавсумни Дюссельдорфнинг «Фортуна» клубида ўтказган бельгиялик ҳужумчи Европадаги бошқа клублар эътиборига тушди.

Het Laatste Nieuws хабарига кўра, Лукебакиога «Боруссия» Дортмунд, «Боруссия» Менхенгладбах, шунингдек Франциянинг «Лион» ва «Лилль» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу 21 ёшли футболчининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Доди Лукебакио Бундеслиганинг ўтган мавсумида 31 урчашувда майдонга тушиб, 10 гол урди ва 4 голга узатма берди, «Фортуна» мавсумни 10-ўринда якунлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз