Узбек O'zbek
Это’О Салоҳга «Барселона»га ўтишни маслаҳат берди
Душанба, 24 Июн
4588

«Барселона» собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’О «Ливерпуль» аъзоси Муҳаммад Салоҳга Каталония клубига ўтишни тавсия қилди. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.

«Мен «Барселона»нинг ўйин услубини биламан ва ўйлайманки, бу услуб Салоҳга мос тушади. Агар унда жаҳоннинг энг яхши лигаси – Испания чемпионатида ўйнаш имконияти туғилса, «Барселона»га ўтиши керак. Жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун керакли барча хислатлар унда бор», – деди Это’О.

Эслатиб ўтамиз, мисрлик ҳужумчи икки мавсумдан буён «Ливерпуль»да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у 52та ўйинда майдонга тушиб, 27+13 маҳсулдорлик натижасини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз