Узбек O'zbek
«Ювентус» кейинги ҳафта иккита жиддий трансферни расмийлаштирмоқчи
Якшанба, 23 Июн
8757

«Ювентус» «Аякс»дан Маттейс де Лигтни трансфер қилиш ва эркин агентга айланиш арафасидаги Адриен Рабьони ўз сафига қўшиб олиш арафасида, деб хабар беради Football Italia.

Турин клуби кейинги ҳафта мазкур икки футболчи жамоанинг янги аъзосига айланганини эълон қилиши мумкин.

Таъкидланишича, «Юве» де Лигт ва Рабьо билан шартнома имзолаш бўйича ишларни жадал суръатларда олиб боришга уринмоқда. Бозорда ушбу футболчилар учун рақобат даражаси бунга сабабдир. Хусусан, Италия чемпиони «ПСЖ»нинг Адриенга яхшироқ таклиф билан чиқиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Қайд этилишича, Рабьо унинг агенти саналувчи онаси фойдасига молиявий талабларини юмшатган. Эндиликда у аввалги 10 млн евродан фарқли ўлароқ йилига 7 млн евро маош сўрамоқда.

Аввалроқ Рабьо «ПСЖ»да қолиш ҳақида ўйлаётгани, де Лигт эса «Ювентус»га ўтмоқчилиги  хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз