Узбек O'zbek
«Ювентус» 50 млн евролик таклифига рад жавобини олди
Якшанба, 23 Июн
5569

«Ювентус» мавсумлар оралиғида марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган.

Telefoot маълумотига кўра, «бьянконери» «ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос учун 50 млн евро таклиф этган, аммо Париж клуби музокарага киришишдан бош тортган.

«Ювентус», шунингдек, «Лилль»га 21 ёшли бразилиялик ҳимоячи Габриэл бўйича ҳам сўров жўнатган, аммо 22 млн евролик таклифи рад этилган.

Эслатиб ўтамиз, туринликлар ҳимоя чизиғини «Аякс»дан Маттейс де Лигтни сотиб олиш орқали ҳам кучайтиришни мўлжаллашгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз