Узбек O'zbek
«УЕФА ва ФИФА Грузияни жазолаши керак». Дума депутати Грузия клублари уюштирган акцияга муносабат билдирди
Якшанба, 23 Июн
2315

Россия Давлат Думаси депутати, Россия керлинг федерацияси президенти Дмитрий Свишев Грузия клубларининг Россияга қарши уюштирган акциясига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия-Россия муносабатлари яна совуқлашгани фонида Грузия чемпионатининг 19-турида бир қатор клублар махсус шиор ёзилган футболкаларда ўйин ўтказишган эди. «Биз Грузияданмиз, Россия эса бизнинг юртни оккупция қилган», – дея ёзилган эди «Торпедо» футболчилари эгнидаги либосда.

Image

«Афсуски, бу янгилик эмас. Бу каби ҳаракатларни грузинлардан олдин ҳам қилишган. Баъзи спортчилар, давлатлар у ёки бу вазиятларда сиёсий шиорлар билан чиқиб туришини биламиз. Энди жазава тўлқини Грузияга ҳам етиб келди.

Албатта, бу шиорларнинг спортга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Боз устига, аминманки, ФИФА ва УЕФА бунга эътибор қаратиши керак. Грузия футбол федерацияси дисквалификация қилинмаган тақдирда ҳам, энг камида жаримага тортилиши зарур.

Менга буларнинг ҳаммаси яхши режалаштирилган акция бўлиб кўриняпти. Аввалига бизнинг парламентарийларимизни таклиф этишади, креслога ўтқизишади, кейин эса парламентни қамал қила бошлашади. Қандайдир сиёсий найранг.

Россиялик сайёҳлар Грузига боришаётганини, гўёки алоқалар илиқлашаётгани кўриб тургандек эдик; Россия билан нормал, тараққий этган давлатлардек мулоқот қилаётган ҳукумат келган эди. Ва мана улар, марҳамат. Кимларгадир бу ёқмаяпти ва улар мамлакатимизга босим ўтказиш йўлларини қидириб қолишди.

Бу ўйинларнинг ҳаммаси биз учун севимли спортни ҳам ўз домига тортиб кетди. Чунки футбол мухлислари энг фаол ва бирлашган бўлишини билишади. Украинада 2014 йилдаги вазият ёдимизда. Ўшанда ҳам ҳаммаси футбол мухлисларидан бошланган эди. Афсуски, бизнинг спортимиз иркит сиёсий ўйинлар асирига айланди», – деган Свишевнинг сўзларини келтирди «Спорт-Экспресс».

20 июнь куни Тбилисида, Грузия парламенти биносида 7 минг киши иштирокида митинг бўлиб ўтди ва бу митинг тартибсизликларга уланиб кетди. Аҳолининг норозилигига Грузия парламентида Россия Думаси депутати Сергей Гавриловнинг чиқиш қилиши ва у спикер ўриндиғига ўтириб олгани сабаб бўлди.

Можаро давомида РФ президенти Владимир Путин Грузия билан авиақатновларни тўхтатди.

Грузия чемпионатининг навбатдаги турида  эса Кутаисининг «Торпедо» ҳамда Тбилисининг «Локомотив» ва «Рустави» клублари юқорида келтирилган махсус шиор ёзилган футболкаларда майдонга тушишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз