Узбек O'zbek
Хедира Саррининг режаларида йўқ, унга биринчи даъвогар клуб маълум
Якшанба, 23 Июн
4693

Истанбулнинг «Бешиктош» клуби Туриннинг «Ювентус» жамоаси яримҳимоячиси Сами Херидага қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Goal.

Манбада айтилишича, германиялик хавбек «кекса синьора»нинг янги бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларидан ўрин олмаган.

Transfermarkt 32 ёшли Хедирани 7 млн еврога баҳолаган. «Юве» уни 2015 йилда, «Реал»да кетгач эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганди.

Сами тиззасидаги жароҳати ва юрак аритмияси туфайли мавсум давомида икки марта жарроҳлик столига ётди. Шу боис мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди; А Серияда 10та ўйинда қатнашиб, 2та гол муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз