Узбек O'zbek
Неймар «ПСЖ» машғулотларига қайтмайди
Шанба, 22 Июн
10671

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар мавсумолди тайёргарлигини бошлаш учун клубга қайтмоқчи эмас.

Sport ES хабарига кўра, бразилиялик футболчи ёзда клубни тарк этмоқчи экани ҳақида раҳбариятини огоҳлантирган. 

Неймарга Франциядаги ҳаёт, жамоадошларининг муносабати, рақибларнинг жуда қўполлиги, ҳакамларнинг бунга қарши чора кўрмаслиги, чемпионатдаги рақобатнинг сустлиги, томошабинларнинг камлиги, матбуотнинг унга нисбатан ёмон муносабатда экани ва тез-тез жароҳат олиши ёқмаяпти.

Ўтган мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз