Узбек O'zbek
Де Лигт «Ювентус»га ўтишни истаяпти
Шанба, 22 Июн
6328

«Аякс» сардори Матейс де Лигт «Ювентус» клубига ўтишни истамоқда.

Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 19 ёшли футболчининг «ПСЖ» ва «Барселона» билан ўтказган музокаралари муваффақиятсиз якунланган. Энди у туринликлар сафида ўз кучини синаб кўришни хоҳлаяпти.

Яқин орада «Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи «Аякс» вакиллари билан учрашиб, трансфер шартларини муҳокама қилади. «Ювентус» футболчи учун 60-70 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда де Лигт «Аякс» таркибида барча мусобақаларда 55та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз