Узбек O'zbek
«Ювентус» директори Погбанинг қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Жума, 21 Июн
4362

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи жамоанинг собиқ футболчиси, «МЮ»дан кетишни кўзлаётган яримҳимоячи Поль Погба тўғрисида фикр билдирди.

«Погба – «Манчестер Юнайтед» футболчиси. У кўп йиллар сафимизда ўйнаган. Шу ерда улғайган. Биз уни яхши кўрамиз, лекин у – «МЮ» аъзоси», – деган Паратичининг сўзларини келтирди Football Italia.

Аввалроқ Паратичи Лондонда «МЮ» вакиллари билан учрашиб, Погбани ортга қайтариш истиқболи юзасидан музокара ўтказгани маълум қилинган эди. Аммо унга «Реал» асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» Полни 2012 йилда «Юнайтед»дан харид қилиб, 2016 йилда яна шу клубга 105 млн еврога сотиб юборганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз