Узбек O'zbek
Поль Погба Маурицио Саррига қўнғироқ қилди
Жума, 21 Июн
5475

«Манчестер Юнайтед»нинг марказий яримҳимоячиси Поль Погба «Ювентус»га қайтишни хоҳламоқда, деб хабар бермоқда Tuttosport.

Нашрга маълум бўлишича, 26 ёшли француз  «Юве»нинг янги бош мураббийи Маурицио Саррига қўнғироқ қилиб, фаолиятини яна шу клубда давом эттириш истагида эканини билдирган.

Аввалроқ «бьянконери» спорт директори Поль борасидаги миш-мишларга қуйидагича изоҳ берганди.

«Погба – «Манчестер Юнайтед» футболчиси. У кўп йиллар сафимизда ўйнаган. Шу ерда улғайган. Биз уни яхши кўрамиз, лекин у – «МЮ» аъзоси», – деганди Паратичи.

Шунингдек, Фабио Лондонда «МЮ» вакиллари билан учрашиб, Погбани ортга қайтариш истиқболи юзасидан музокара ўтказгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

ОАВга кўра, мазкур ҳолатда франциялик юлдузнинг трансфер нархи ва йилига 15 млн евролик маоши «бьянконери»га муаммо туғдирмоқда. Айни пайтда томонлар бир тўхтамга келиш устида ишлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» Полни 2012 йилда «Юнайтед»дан харид қилиб, 2016 йилда яна шу клубга 105 млн еврога сотиб юборганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз