Узбек O'zbek
Месси миллий жамоаларнинг жорий тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди, пешқадам - Роналду
Жума, 21 Июн
7704

Дунё терма жамоаларининг ҳозирги тўпурар футболчилари рўйхатида Лионель Месси иккинчи ўринга кўтарилди.

ESPN маълумотига кўра, Аргентина миллий жамоаси сардорининг термадаги голлари сони 68тага етган. Бу билан у Ҳиндистон миллий жамоасининг 34 ёшли ҳужумчиси Сунила Чҳетрига етиб олган ва иккинчи ўринга жойлашган.

Терма жамоаларнинг ҳозирги аъзолари ичида Криштиану Роналду ҳаммадан кўпроқ гол урган. У Португалия миллий жамоасининг 157та ўйинида 88та тўп киритган. Мессига эса 68-голини уриш учун 132та ўйин ўтказиш керак бўлди.

Маълумот учун, Лео 2005 йилдан буён Аргентина термаси аъзоси. У уч маротаба Копа Америка, бир марта Жаҳон чемпионатида финалида қатнашган; ҳар гал мағлубиятга учраган. Жорий Америка Кубогида аргентиналиклар биринчи турда Колумбияга ютқазиб, кейин Парагвай билан дуранг ўйнашди ва учинчи тур олдидан ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз