Узбек O'zbek
Жоржиньонинг агенти у «Ювентус»га ўтиши эҳтимолини инкор этмади
Жума, 21 Июн
1284

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньонинг агенти Жоао Сантос мижози шу ёзда жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар беради.

«Жоржиньонинг «Челси» билан шартномаси муддати тугашига 4 йил бор. ОАВдаги хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин, буни билиш учун бир неча кун кутишимиз керак.

Клубдаги муҳит унга ёқади. У кетишни истаяпти, дейиш нотўғри. Шундай бўлса-да, трансфер ойнасида ҳамма нарса бўлиши мумкин.

«Ювентус»га ўтади? Олдин «Наполи»да ўйнагани бунга тўсиқ бўла олмайди, чунки у – профессионал. Лекин айнан ҳозир у «Челси»да бахтли», – деди агент.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли италиялик 2014-2018 йилларда «Наполи»да ўйнаган, шу клубдаги устози Маурицио Сарри ўтган йили «Челси»га ўтгани ортидан у ҳам Лондонга кўчиб келган эди. Куни кеча Сарри «кўклар» билан хайрлашиб, «Ювентус»да иш бошлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз