Узбек O'zbek
Сарри ортидан «Челси» футболчиси «Ювентус»га ўтиши мумкин
Пайшанба, 20 Июн
7758

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньонинг агенти «Ювентус»нинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри футболчини туринликлар клубида кўриш истаги борлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

«Мижозимнинг «Челси» билан 4 йиллик шартномаси мавжуд,. Биз бундай қизиқиш бор-йўқлигини аниқ бўлиши учун бир неча кун кутдик. У ўтмишда «Наполи»да ўйнагани «Ювентус»да ўйнашига тўсиқ бўлмаслиги аниқ, чунки Жоржинью профессионал футболчи.

Ҳозир Жоржинью «Челси»да бахтиёр. У яхши муҳитда футбол ўйламоқда, у бошқа клубга ўтмоқчи дея олмайман, аммо трансферлар бозорида ҳар нарса бўлиши мумкин. Биз кутамиз ва кузатамиз», — дея Жоао Сантоснинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Жоржиньо Сарри билан «Наполи»да бирга ишлаган, кейин мураббий ортидан Лондоннинг «Челси» клубига йўл олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз