Узбек O'zbek
Сарри: «Мураббийни ишга олишга бу қадар жиддий аҳд қилган клуб раҳбариятини ҳеч қаерда кўрмаганман»
Пайшанба, 20 Июн
2861

Маурицио Сарри «Ювентус» бош мураббийи сифатида таништирилди. Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида мураббий «Юве» раҳбариятининг мазкур тайинлов борасидаги қатъиятини эътироф этди.

«Мен «Наполи»да астойдил меҳнат қилдим. Кейин ўзимда шубҳа пайдо бўлди ва Премьер-лигада қимматли тажриба орттиришга қарор қилдим. 

Ҳозирги вақтдаги энг яхши итальян клуби – «Ювентус» менга Италияга қайтиш имкониятини таклиф қилди. Бу – узоқ карьерамдаги катта муваффақият. Раҳбариятнинг жамоага мураббий тайинлашдаги бу даражадаги қатъиятини мен ҳеч қачон кўрмаганман. Ўзимга нисбатан кўрганим ажойиб муносабат мени рози бўлишга ундади», – деди Сарри.

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли мутахассис ўтган мавсумни «Челси» бошқарувида ўтказди. Лондон клуби унинг қўл остида Европа лигасида ғолиб чиқди; АПЛда 3-ўринни эгаллаб, Лига кубоги финалига чиқди. Англия кубогида эса жамоа нимчорак финалдан курашни якунлади.

Сарри «Ювентус»да охирги 5 мавсумда бош мураббий бўлиб келган Массимилиано Аллегрининг ўрнини эгаллайди. У бунга қадар уч йил «Наполи»да, шунингдек, «Эмполи», «Сорренто», «Алессандриа», «Гроссето», «Перужи» каби бир қатор итальян клубларини бошқарган. Ўтган мавсумдаги Европа лигаси чемпионлиги унинг фаолиятидаги илк соврин бўлган эди.

Сарри «Ювентус»дан 2 футболчи трансферини талаб қилмоқда

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз