Узбек O'zbek
Левандовски: «Бавария»нинг немис футболчилари Санени сабрсизлик билан кутишяпти»
Пайшанба, 20 Июн
2139

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоанинг маҳаллий аъзолари «Манчестер Сити»дан Лерой Сане трансфер қилинишини кутишаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Bild`га берган интервьюсида айтган.

– «Бавария»нинг германиялик футболчилари Лерой Сане трансферини сабрсизлик билан кутишмоқда. Кутамиз ва кўрамиз, нима рўй бераркин.

– Роббен ва Рибери - клубимиз афсоналари. Сафимизни тарк этишларидан, албатта, афсусдамиз. Бироқ «Бавария» уларга муносиб номзодлар топиб, шартнома имзолайди. Бизнинг бўлғуси вингеримиз ҳам Роббен ва Риберидек маҳоратли бўлишига умид қиламиз.

– Кейинги мавсумда яхши қатнашиш ва «Боруссия» билан рақобатлаша олиш учун, умид қиламанки, «Бавария» жорий трансфер ойнасида нимадир ўзгаришга қўл уради», – деди Левандовски.

Аввалроқ «Бавария» раҳбарияти Санега қизиқиш билдиришаётганини тасдиқлашган эди. Аммо ОАВга кўра, «шаҳарликлар» мюнхенликларнинг 80 млн евролик таклифини рад этган.

Ҳёнесс Сане трансфери амалга ошмаслиги сабабини тушунтирди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз