Узбек O'zbek
«Атлетико» «Реал»дан Маркос Льоренте трансферини эълон қилди
Пайшанба, 20 Июн
6295

«Атлетико» «Реал» яримҳимоячиси Маркос Льорентени ўз сафига қўшиб олди.

«Матрасчилар» расмий сайтида маълум қилинишича, 24 ёшли испан тиббий кўрикдан ўтгач, у билан 5 йиллик шартнома имзоланади.

ОАВ маълумотига кўра, трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил этган.

Льоренте «Реал» тарбияланувчиси саналади. У «қаймоқранглилар» асосий жамоасида 2015 йилда дебют қилган. 2016/17 мавсумини «Алавес»да ижара асосида ўтказган хавбек жамоанинг Испания кубоги финалигача етиб боришига ҳисса қўшган.

Маркос 2017 йилда Испания ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган.

Ўтган мавсумда у «Реал»нинг 16та ўйинида 2та гол муаллифи бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз