Узбек O'zbek
Рабьо «Ювентус» билан 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олди
Чоршанба, 19 Июн
2224

Шу ой охирида «ПСЖ» билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган яримҳимоячи Адриень Рабьо фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради, деб хабар тарқатди El Chiringuito.

Манба маълумотига кўра, Рабьо Турин клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва шу асосда йилига 7 млн евро маош олади. Битим имзолагани учун эса 10 млн евро бонус олади.

Ўтган мавсумда Рабьо Франция чемпионатининг 14та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол ва 1та голли узатмага муаллиф бўлди. Қишда у ва клуб раҳбарияти ўртасида келиб чиққан зиддият туфайли Рабьо «ПСЖ»нинг асосий жамоасидан четлатилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз