Узбек O'zbek
ОАВ: Погба «Реал»га ўтишни эмас, «Ювентус»га қайтишни афзал кўряпти
Чоршанба, 19 Июн
3732

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ёзда клубдан кетишни режалаштирмоқда.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида маълум қилишича, франциялик футболчи ҳозир «Реал»га ўтишдан кўра собиқ клуби «Ювентус»га қайтишни афзал билмоқда.

Бу ҳолатда Погбанинг йилига 15 млн евролик маоши «бьянконери»га муаммо туғдирмоқда. Айни пайтда томонлар бир тўхтамга келиш устида ишлашмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, Погба 1 июлгача расман «МЮ» футболчиси бўлиб қолса, клубга содиқлиги учун шартномасида белгиланган 3,78 млн фунт (4,23 млн евро атрофида) миқдоридаги бонусни қўлга киритади.

Полга ўтган йили ҳам 3,46 млн фунт миқдорида худди шу турдаги бонус берилган эди.

Аввалроқ The Independent 26 ёшли яримҳимоячи учун курашда «ПСЖ» фаворитга айлангани ҳақида хабар берган эди. Умуман, Погба ўтган ҳафта клубини алмаштирмоқчи эканига шаъма қилгани ортидан унинг трансфери борасида янгиликлар оқими кўпайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз