Узбек O'zbek
Луис Энрике Испания миллий жамоасини тарк этиш сабабини айтди
Чоршанба, 19 Июн
6852

Луис Энрике Испания миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини нега тарк этганини айтиб берди.

«Март ойидан бери бош мураббий сифатидаги вазифаларимни бажариш имкониятига эга бўлмай қолдим. Шу туфайли ҳам миллий жамоадан кетишга қарор қилдим.

Испания қироллиги Футбол Федерациясидаги барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, профессионаллиги учун ходимлар ва футболчиларга раҳмат айтаман. Бу ҳолатга ҳурмат билан баҳо бергани учун матбуотдан мамнунман. Ҳаммага ташаккур айтаман», – дейилади Энрике баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике шахсий сабабларга кўра лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Роберт Морено эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз