Узбек O'zbek
«Челси» футболчиси: «Азар «Сизларни яхши кўраман» деб ёзганча WhatsApp`даги гуруҳимиздан чиқиб кетди»
Чоршанба, 19 Июн
4784

«Челси» ҳимоячиси Эмерсон Палмиери «Реал»га ўтган яримҳимоячи Эден Азар жамоа билан WhatsApp`да қандай хайрлашганини маълум қилди.

«Жуда ғалати. У: «Раҳмат, йигитлар, сизларни яхши кўраман», деб ёзди. Шундан кейин гуруҳда: «Эден Азар гуруҳни тарк этди» деган ёзув пайдо бўлди. «Жин урсин, у ростан ҳам кетди», – дедим мен», – дея Палмиерининг сўзларини келтирди Bleacher Report.

Эслатиб ўтамиз, 7 йил «Челси»да ўйнаган Азар «Реал» билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз