Узбек O'zbek
Тите клубини ўзгартириш арафасидаги шогирди Неймарга маслаҳат берди
Сешанба, 18 Июн
10262

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите ҳужумчи Неймар тез орада «ПСЖ»дан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Унинг сўзларини Globo Esporte келтириб ўтди.

«Мен Неймарга нафақат футболчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам ўзини бахтли ҳис этадиган клубга ўтишни маслаҳат берган бўлардим. У катта бир оиладек бўлиб қолган жамоага қўшилиши керак.

«Барселона»га қайтиши мумкин? Бу ҳар доим ҳам такрорланавермайдиган камёб ҳолат. Бундай вазиятларда қарор қабул қилишда олдин етти ўлчаб, бир кесган маъқул», – деди Тите.

ОАВ маълумотига кўра, Неймар «Барса»га қайтиши учун бу клубдан ошкора тарзда узр сўраши керак.

Хабарларга қараганда, 27 ёшли футболчининг агенти Пини Заҳави уни «Барселона» ёки «Реал»га трансфер қилиш устида иш олиб боряпти.

ОАВ: Неймар «Барселона»га қайтиш арафасида

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз